Бу кўҳна дунё

Бу қўҳна дунёда ҳар ким ўз насибасини қидириб, бу турфа оламга ҳар ким ўз нигоҳи билан боқиб яшайди. Болалар кўзига дунё кекса чол бўлиб кўринса, не ажаб !

Дунёга бир зум бўлсада мусаввир нигоҳи билан боқиб кўрганмисиз ?

Истеъдодли мусаввир Ўзбекистон бадиий академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси Мухаммаджон Жўрабоев асарлари кўргазмасидамиз.

%d0%b6%d1%83%d1%80%d0%b0%d0%b1%d0%be%d0%b5%d0%b22Замондошларимиз портретлари, манзара жанридаги бир қатор туркум асарлар, натюрмортлар киши диққатини ўзига жалб этади. Айниқса “Ибн Сино портрети”, “Оилавий звено”, “Марғилон. Биринчи ўзбек актрисаларидан бири Нурхоннинг фожиали ўлдирилиши” картинаси, “Пахта ҳақида суҳбат” деб номланган донгдор пахтакорлар Собиржон Холиқов ва Хамзаали Турдиевлар портрет-картиналари меҳнаткаш кишиларни тараннум этувчи асарлардир. Уруш ва меҳнат ветерани Собит Имаков портрети психологик портретлардан биридир.

Муҳаммаджон Жўрабоев ижодий фаолияти ўттиз йилдан ошиқроқ бўлса, юқорида таърифланган асарлар биринчи ўн йилликларга тўғри келади.

Залнинг бир томонидан “Милиция фахрийси Ашур ота портрети”, “Қувалик кекса деҳқон” ва “Озода” портретлари. Яна бир томонда эса “Халқ артисти Тамарахоним”, “Халқ артисти Мукаррама Турғунбоева”, “Доирачи Уста Олим Комилов” портретлари диққатингизни тортади.

Фарғона водийсининг сўлим Водил, гўзал Шохимардон манзараларини куйловчи бир нечта этюдлар, сахий еримиз нозу-неъматлари тасвирланган натюрмортлар, водийимиз мусаффо осмони, тоза ҳавоси, тиниқ сувлари ҳақида галма-гал сўзлаётгандек. Мухаммад Жўрабоев ижодий фаолиятини хаёлан уч даврга бўлиб тахлил қилиш мумкин.

1970-1980 йиллар, 80-90 йиллар ва 2006 йилларгача бўлган давр.

М.Жўрабоев талабалик йилларидаёқ республика бадиий кўргазмаларида портрет жанридаги ишлари билан қатнаша бошлади.

%d0%b6%d1%83%d1%80%d0%b0%d0%b1%d0%be%d0%b5%d0%b23“Дилором портрети” (1971) “Муроджон портрети” (1972) Зайнаб, Мунира, Гулчеҳра портретларининг ҳар бири ўзига хос колорит, ўзига хос композиция ечимига эга.

“Портрет жанрига қизиқишим, ниҳоят мени таниқли рассом Абдулҳақ Абдуллаев устахонасига бошлаб борди. Ишларим Абдулҳақ акага маъқул бўлди шекилли, тез-тез чизги ва этюдларимни кўрсатиб, маслаҳатлар олиб турдим” – деб эслайди Мухаммаджон ака.

Водийимизнинг гўзал табиати, анору-бехилари, турфа ранг гуллари ҳар-бир рассом ёки шоирни ҳам куйлатиб юборади. Бу гўзал муҳит қўйнида қилинган этюдлар чизилган чизгилар ўз маҳсулини бера бошлайди. “Қуёшли кун” манзара асарида оддий ўзбек ховлиси, сўрида кекса чол ўтирибди. Узум барглари орасидан ўтаётган қуёш нурлари кекса отанинг юзлари, кийимлари узра тангадек сочилган. Майин сокинлик хукм сурмоқда.

1980-инчи йиллар бошида яратилган “Оилавий звено” мавзули картинаси ана шу этюдлар, манзара ва натюрмортларнинг умумлашма махсули бўлиши ҳам мумкин.

Картинада оддий қишлоқ оиласининг ўз қарамоғидаги боғдан меҳр билан олма хосилини йиғиб-териб олиш жараёни тасвирланган. Ҳозир уларда шижоатли меҳнатдан сўнг тушлик пайти. Оила бошлиғи меҳнатни ташкил этувчи, тушлик овқатланишни бошқарувчи сифатида тасвирланган. Лекин мусаввир томошабин диққатини бунга жалб этмайди. Картинанинг олдинги планида оиланинг уч фарзандини – ёшлигиданоқ қишлоқ меҳнатига ўз хиссасини қўшаётган қувноқ болаларни тасвирлайди.

Асарнинг ғояси маълум: келажак ёшларнинг қўлида. Улар оила анъаналарини меҳр ва матонат билан давом эттирувчилар сифатида томошабин кўз ўнгида гавдаланади.

Мухаммаджон Жўрабоев – лирик мусаввир ҳамдир. Буни сиз манзара жанрида ишланган – “Чинорлар”, “Шохимардонсой”, “Булутлар” – асарларидан ҳам билиб оласиз.

Асарларига мавзу танлаш, ранглар уйғунлиги – ана шуларнинг ҳаммаси шеърият билан йўғрилгандек.

Картиналар муаллифнинг феълу-атворини худди кўзгу каби акс эттириб турибди. М.Жўрабоевнинг бадиий маданияти, оламдаги нарса ва ҳодисаларни идрок этиш иқтидори ўзига хосдир.

У устозларидан бири бўлган, таниқли мусаввир Неъмат Қўзибоев олган сабоқларини такомиллаштириб, ўз услубини яратди.

Борлиқдаги шаклларни аниқ сеза билиш, уни фазовий масофасини тўғри тасвирлай билиш мусаввир учун жуда муҳимдир. Мухаммаджон ака ижодидаги яна бир қирра борки, унга эътибор бермаслик мумкин бўлмайди.

Бундан бир неча йил аввал, вилоятимиз маркази Фарғона шаҳрида, фашизм устидан буюк ғалабанинг 50-йиллиги арафасида, уруш қахрамонлари – Фарғоналик қахрамонлар хиёбони барпо этилган эди. Хиёбонни барпо этишда мусаввир хайкалтарошлик асарлари билан ўз хиссасини қўшди.

Хайкалтарошликда энг қийин бўлган, портрет жанрида бир нечта асарлар яратилди. Марғилонлик қахрамон Тожали Бобоев, Қувалик қахрамон Мухиддин Умритдинов, Бешариқлик қаҳрамон Мамадали Топволдиев, Т.Хасанов ва бошқаларнинг бюст-портретлари ўрнатилган эди.

%d0%b6%d1%83%d1%80%d0%b0%d0%b1%d0%be%d0%b5%d0%b21Мусаввирлар ибораси билан айтганда жиддий ишлар туркуми пайдо бўлди. Ҳозирда бу хайкаллар Фарғона ўлкашунослик музейи захирасида сақланади. Мухаммад ака доим банд бўлсалар керак. Бир қарасанг, ўзи дарс бераётган Фарғона санъат билим юртидан (хозирда Фарғона санъат коллежи) шошилиб қайтаётган, бир қарасанг, кўргазмага иш кўтариб кетаётган ёки Бадиий фонд бадиий кенгаши аъзоси сифатида Қўқон ёки Наманган шаҳрига кетган бўлади.

Мой бўёқда картиналар яратиш рассомнинг энг асосий мақсадларидандир. Шунга қарамай, унинг асар яратиш жараёнида акварель доим ҳамроҳи эканлиги кўргазмаларда яққол кўринади.

Рассомнинг чет эл галереялари ва хусусий тўпламларида сақланаётган портрет, манзара асарларининг кўпчилиги акварель услубида яратилган ишлардир.

М.Жўрабоев доим изланишда. Ватанни, инсонни улуғловчи, янги-янги бадиий асарлар яратишда рассомга мустахкам соғлиқ тилаймиз.