Ижодкор ва самарали инсонларнинг 5 хил одати

Ижодда юқори натижаларга эришиш ва ғаройиб ғоялар оғушида бўлиш учун қандай одатларга эга бўлиш кераклини билишни истасангиз, мазкур мақола айнан сиз учун мўлжалланган.

Янги қобилиятни ўзлаштириб олишдан аввал, айнан шу хусусиятга эга бўлган инсон моделини танлай билиш лозим, зеро унинг мисоли сизни руҳлантирсин.

5Арт Маркман

Техас университети психология фанлари доктори, профессор. Етакчилик қобилияти, иштиёқ ва сермаҳсул фикрлаш бўйича китоблар муаллифи.

Доктор Арт Маркман 10 йил давомида ижодкорликни тадқиқ этиш бўйича тажриба олиб борган. Бу вақт давомида катта ҳажмдаги тарих ва мисоллар тўпламини йиғди, улар докторнинг шахсий ижодий қобилиятларини яхшилаш услубини ишлаб чиқиш йўлида руҳлантирувчи омил бўлиб хизмат қилди. Қуйида эътиборингизга ижодкор инсонларгагина хос бўлган 5 хил одат келтирилган.

  1. Масалани майда деталларигача ўрганиш

Кўплаб инсонлар деталларни кўп ўрганиш уларнинг ижодий салоҳиятига зарар етказиши, маълумотларнинг ўта катта ҳажми эркин ижод йўлидаги тўғон вазифасини бажаришидан қўрқишади.

Ижодкор инсон ҳал қилиниши керак бўлган масалаларни деталларини ҳам ўрганиб чиқади. Speedo компаниясида Фиона Фейрхерст ўз жамоаси билан биргаликда сузиш кийимини ихтиро қилаётганида сузувчи натижасини ошириш бўйича барча томонларни синчковлик билан ўрганган. Натижада материал конструкциясига кўплаб манбалар таъсир кўрсатди: акула терисининг тузилиш хусусиятидан тортиб, бўғим вибрациясини камайтирувчи чўзилувчан материалдан фойдаланиш тажрибасигача.

Швейцариялик муҳандис Жорж де Местраль ҳар бир сайр чоғида итининг юнгига канакунжут ёпишиб қолаётганини сезиб қолди. Мазкур ўсимликни микроскоп остида ўргангач, уни майда илгаклари туфайли олиб ташлаш қийинлигини аниқлади. Илмоқлар ва юнгнинг сунъий аналогларини яратиб, очиқ принципни қўллаган ҳода ёпишадиган сурмани (липучка) ихтиро қилди.

  1. Бир хиллиқдан қўрқмаслик 

Даҳо инсоннинг романтик образи: ижодий азобдан қийналган, илҳом келганида тинимсиз ишлаб, у кетганида азият чекиб, ўзини йўқотиб қўядиган одам. Ҳақиқатда эса ижодкор одамларнинг кўпчилиги тартиб-интизомга риоя қилади. Улар ижодни иш сифатида қабул қилиб, қаттиқ тер тўкишади.

Бундай ижодкор туридаги классик мисол – Стивен Кинг. Азият чекувчи даҳода қандай натижа бўлиши кераклигини тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, Кинг китобларидан намуна сифатида фойдалинишингиз мумкин. У ҳар куни эрталаб ёзиш билан машғул бўлади. Кинг сўзларига қараганда, ижод учун такрорланувчанлик уйқу каби муҳим бўлган омилдир.

Илҳом париси ташрифини кутиб ўтирмай, қаттиқ меҳнат қилиш ижодкорнинг белгисидир.

  1. Хаммаси муҳимлигини англаш

Талабалар одатда ўқитувчисига берадиган савол: “Имтиҳонда қанақа мавзу бўлади?” Унга берилган тўғри жавоб эса: “Ҳа, албатта. Бироқ у бошқача имтиҳон бўлади”. Қайси материалдан аъло даражадаги ғоя пайдо бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Энг қизиқ кашфиётлар тарихи лавҳасининг кутилмаган бурилишлари билан ажралиб туради, бироқ айнан қайси қадам бундай натижа берганини орқага назар ташлабгина тушуниш мумкин.

Мисол учун, Жеймс Дайсон ёғоч кесиладиган жойлардаги циклон мосламаларига оид билимига таяниб, янги турдаги чангютгич кашф қилди. Оддий қизиқувчанлиги сабабли ёғочни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг ўзига хос томонини ўрганиб чиққанида, топилган маълумот унга миллионлаб даромад келтиришини хаёлига ҳам келтирмаган.

Ижодкорлик калити – билимлар фойдали ёки фойдасиз бўлиб кўринишига қарамай, уни забт этишга бўлган интилишдир.

Баъзида бирор ишни бажармай туриб, у келажакда асқотармикан, дея ўйлаб қоламиз. Бу дегани ижодкор инсон билимлар базасини доимий равишда тўлдириб боради, у исталган пайтда пайдо бўладиган имкониятларга шай туради.

  1. Вақт ва муҳитни ҳисобга олиш

Ҳақиқий муваффақиятли ижодий ғоялар – вақт талабидир. Бу дегани ижодкор ўз ишининг нафақат техник хусусиятларидан бохабар бўлиши, балки атрофдаги ҳолатни ҳам тўғри баҳолай олиши лозим.

Америкалик жаз мусиқачиси, труба созандаси Майлс Дэвисни диққат билан кузатамиз. Унинг мусиқага оид диди бипоп даврида шаклланган. Бипоп аниқ ноталарни бир вақтнинг ўзида тез суръатда аккордлар алмашинуви билан ижро этилиши туфайли ажралиб туради. Дэвис 40-йилларнинг охирида бошқа йўналишда ижро этарди, аммо ўн йил ўтгачгина Birth Of The Cool ва Kind Of Blue каби тингловчи ва бошқа мусиқачиларда катта таассурот уйғотган альбомларнинг оҳангига тайёр бўлди.

Техникадаги инновациялар нуқтаи-назаридан Стив Жоббс тизим ролини яхши тушунган. iPod бозордаги биринчи плеер эмасди, бироқ Жоббс фойдаланувчилар эҳтиёжларини яхшилаб ўрганиб чиқди ва iPod қайси вазиятларда ишлатилишини ўйлаб кўрди. Ташқи муҳитга эътибор iTunes хизматининг яратилишига сабаб бўлди ва плеер plug-and-play қурилмасига айлантирилди.

  1. Қачон ишга киришишни билиш

Агар ижодкорлар ҳақидаги китобларни ўқисак, шунга амин бўламизки, мақсадга эришиш йўлидаги қатъият кучли намоён бўлади. Дайсон узоқдаги манбалардан нафақат илҳом олди, балки ўз чангютгичини устида иш олиб боришга бир неча йил сарфлади.

Ижодкор ҳар бир ғояси ғалаба билан якунлангунига қадар ишлайди, дея фикрлаш ноўрин. Иқтисодиётда “тўлаб бўлмайдиган маблағ сарф этиш”, деган тушунча бор, у лойиҳа учун кетказилган вақт, пул ва қувватни англатади. Бу ҳаражатлар танловга катта таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик керак. Сарф этилган ресурсларга қарамай, лойиҳа қай даражада муваффақиятга эришишини баҳолаш лозим.

Мичиган университети психология профессори Ричард Нисбетт ҳамкасблари билан ҳамкорликда муваффақиятли одамлар ижодини ўрганишди (мисол учун, академиклар, турли соҳада ишланмалар устида фаолият олиб борган олимлар). Узоқ истиқболда жиддий ҳаражатларга қарамай, умидсиз лойиҳалардан воз кечолмаганлар муваффақият қозонди.

Ўз вақтида мағлубиятни тан олиб, кейинги вазифага ўта олиш ҳам ижодкорнинг муҳим хусусиятидир.

Демак, ушбу мақолада ижодкор инсонларга хос бўлган хусусиятларни ўргандик. Айтингчи, сиз бу мавзу бўйича яна қандай қирраларни қўшимча қилган бўлардингиз?