Инфографика: Ўзбекистонда қайси автомобилга талаб кўп?

Охирги йилларда ўзбек автомобилсозлигида янги, замонавий автомобиллар пайдо бўла бошлади. 2010 йилда анча такомиллаштирилган ва технологик ихчамлаштирилган «Chevrolet Spark», 2011 йилда модернизация қилинган «Chevrolet Captiva», 2012 йилда «Chevrolet Malibu», 2013 йилда «Chevrolet Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилди. Янгиланган «Lacetti», 2014 йил бошида «Orlando» оилавий автомобили намойиш этилди.  2016 йилнинг ўрталарида Nexia’нинг 3-авлоддаги янгиланган ва замонавий моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2022 йил 18 июль куни UzAuto Motors компаниясининг автомобиль заводида биринчи Chevrolet Tracker 2023 модели серияли ишлаб чиқариш бошланди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида 52 903 дона “Cobalt”, 47 600 дона “Lacetti-Gentra”, 39 779 дона “Damas”, 16 370 дона “Spark”, 14 237 дона “Nexia T-250” ҳамда 11 008 дона махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди.

авто кобалть 2022

«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилдан бошлаб янгиланган Cobalt автомобилини ишлаб чиқаришни режалаштирган эди. Бироқ компания ушбу қароридан воз кечганини «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров маълум қилди. —Биз эски автомобиль моделларини ишлаб чиқариш тўғри эмас, деган хулосага келдик. Шундай қилиб, янгиланган Cobalt ишлаб чиқариш бўйича режамизни бекор қиламиз, — деган эди у. Аммо, компания матбуот хизмати 2022 йил 6 май куни UzAuto Motors компанияси истеъмолчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиб, янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt “Optima” автомобилини ишлаб чиқиришни бошланганини эълон қилди. Автомобил автомат узатмали, қуйма диск ўрнига пўлат диск билан жиҳозланган, шунингдек, “Оптима” комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигател ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.

2022 йил 12 август ҳолатига, камида 50 фоиз пули олдиндан тўлаб қўйилган ва ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобиллар сони 128 160 тани ташкил этмоқда.

авто навбат 2022-

Фақатгина аксарият ўзбекистонликлар учун нархи қиммат бўлган Malibu-2, Equinox, Trailbazer автомобиллари учун навбатлар йўқ.

Шу кунларда “Lacetti-Gentra” учун пул тўланса, кейинги йилнинг май ойларида автомобилни салондан олиб чиқиш мумкин бўлар экан.

авто кобалть 2022

авто энг куп сотилган 2021

Иқболжон Абдужабборов.

Фото: www.drom.ru