Бу фотосуратлар эмас!

Бир қарашда бу расмлар сокин ва совуқ денгизлардаги музликлар ва айсбергларнинг фотосуратларига ўхшайди. Бироқ, бу расмлар Зария Форман номли америкалик аёл рассомнинг бармоқлари ёрдамида чизилган.

Форманнинг расмлари ўзининг катта ўлчамлари билан ажралиб туради. Рассом одатда расмларни деворларга чизади ҳамда уларга фотореалистик кўриниш бериш учун уларни бармоқларида бажаради.

fotosuratЗария Форман асарнинг экологик жиҳатини ўйлайдиган рассом ҳисобланади. Унинг кўпгина расмларида музликлар, тўлқинлар ва бўронлар акс этади.

fotosurat

У шу тариқа экологик муаммоларга ҳамда иқлимнинг ўзгариши туфайли музликларнинг эриб кетишига одамлар эътиборини қаратишга уринади.