Инфографика: Ўзбекистонда тўқимачилик саноати ривожланмоқда

Мамлакатимизда ривожланиб бораётган соҳалардан бири тўқимачилик саноатидир. Соҳани жаҳон талабларига мос, стратегик ёндашувлар асосида ривожлантиришда ўтган йиллар давомида эришилган натижаларга, рақамларга мурожаат қилсак.

Ўзбекистон тўқимачилик саноати тарихи

Ўзбекистон ҳудудида пахта етиштириш узоқ тарихга эга. Тошкентда дастлабки саноатлашган пахта тозалаш заводи 1847 йилда қурилган. Орадан бир неча йил ўтиб, Андижон, Каттақўрғон, Самарқанд, Марғилон, Қўқон ва Наманганда ҳам шундай заводлар бунёд этилдики, бу Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг технологик ривожланишига сабаб бўлди.

Мазкур ўзгаришлар натижасида Ўзбекистонда пахтани бирламчи қайта ишлаш саноати вужудга келиб, 1908 йил Туркистонда 204 та пахта тозалаш заводи фаолият юритган. 1915 йилга келиб уларнинг сони 235 тага етган. 20 аср бошида Фарғона водийси Марказий Осиёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчи минтақага айланган.

Zavod

Нидерландиянинг «Diplomatic world» журналининг ёзишича, 1925-1991 йилларда ишлаб чиқариш ҳажми юқори бўлишига қарамай, Ўзбекистонда пахта толаси, асосан, хом ашё сифатида бошқа мамлакатларга экспорт қилинган. Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари эса бошқа мамлакатлардан импорт асосида сотиб олинган. Бу, албатта, иқтисодий жиҳатдан фойдасиз эди. Тўқимачилик саноати ривожланмаган, техника ва технология, заиф инновациялар ва инвестиция фаолияти, юқори энергия истеъмоли ва меҳнат интенсивлиги бўйича ривожланишнинг йўқлиги пахтадан ишлаб чиқарилган маҳаллий товарлар рақобатбардошлигининг паст бўлишига асосий сабаб бўлган.

Export_2

Экспорт 7 миллиард долларгача оширилади 

Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 миллиард долларга етказишни, ип-калава экспортини сезиларли даражада қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Россия: тўқимачилик соҳасида чегарасиз ҳамкорлик” сессиясида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров маълум қилган. Шунингдек, 2018-2021-йилларда соҳада 2,5 миллиард долларлик диверсификация ва модернизация дастури амалга оширилган.

Дунё бозорлари забт этилмоқда

2021 йил бошидан буён 27,5 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Маҳсулотлар жами 16 та Европа Иттифоқи давлатларга экспорт қилинган бўлиб , Польша – 56 фоиз, Италия – 19,1 фоиз, Германия – 7,3 фоиз асосий ҳамкор давлатларни ташкил этди. Ушбу давлатларнинг улуши жами экспортда 82,3 фоизга тўғри келди.

Export_mahsulotlar_3

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Ижро аппарати раҳбари Жасур Рустамбековнинг сўзларига кўра, умумий имтиёзлар тизимини (GSP+) қўллашда 2021 йилда экспорт 142 млн долларни, 2022 йилда эса 242 млн. долларни ташкил этиши кутилмоқда.

G+ 4

Бугунги кунда маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш GSP+ доирасида ишлаб чиқарувчиларимиз Европа Иттифоқи мамлакатларига божсиз экспорт қилишлари мумкин бўлган товарларнинг сони 6200 тага етди. GSP+ имтиёзли савдо режими остида дастлабки босқичда тўқимачилик маҳсулотларининг кутилаётган экспорт ҳажми 300 млн.долларни ташкил этиб, 2025 йилга келиб 1,2 млрд. долларга кўпаяди. Бундан калава ип ишлаб чиқарувчилар ҳам, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳам фойда кўради.

“GSP” тизими нима?

Generalized System of Preferences (GSP) – инглиз тилидан таржима қилинганда умумлаштирилган имтиёзли нархлар ёки бу турли маҳсулотларга тарифларни пасайтиришни назарда тутувчи имтиёзли тарифлар тизими.

Преференцияларнинг бош тизими “GSP+” ривожланаётган мамлакатлардан ривожланган мамлакатлар бозорларига экспорт қилинадиган товарларга божхона тарифларидан имтиёзлар бериш тизими ҳисобланади. Деярли барча турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қамраб оладиган бу турдаги тизим иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, Канада, Австралия, Швейцария каби давлатлар томонидан тақдим этилади.

Bojlar_bekor_5
Мавзуга оид:

Тўқимачилик экспорти 2021 йилда 2,8 миллиард доллардан, 2025 йилда эса 7 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. 2021 йилда ип ишлаб чиқаришни 23,1 фоизга, 2025 йилда эса 3,8 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

Ўзбекистон 2020 йилда 70 та хорижий давлатларга қиймати 1,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган бўлса, 2021 йилда 64 мамлакатга 2,649 миллиард долларлик 506 турдаги тўқимачилик маҳсулотларни экспорт қилди. Мазкур ҳисоботга биноан, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг катта қисми Россия, Хитойга, Покистонга, Туркия ва Германияга тўғри келади.

Export_geo_6

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,9 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу умумий экспорт ҳажмининг 17,0 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 % га ўсган.

Export_hajmi_7

Шунингдек, 7 ой давомида дунёнинг 67 та давлатига 1,9 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари юборилган.

Мавзуга оид:
Нью-Йоркда “Mahalla USA” ўзбекистонликлар жамияти Ўзбекистондан келган ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда кўргазма ташкил қилди. Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар аввало “Texworld New York City 2022” халқаро кўргазмасида қатнашди.

И.Абдужабборов.