Охирги йилларда қўшни мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, саноат-ишлаб чиқариш алоқалари жадал ривожланмоқда.
Масалан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Марказий Осиё давлатлари улуши 13,6 фоизга ошди. Бунда Қозоғистонга 61 фоиз, Қирғизистонга – 18,2 фоиз ва Туркманистонга 10,6 фоиз тўғри келади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2016 йилдан 2021 йил январь ойига қадар Марказий Осиё давлатлари капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 312 тадан 1451 тагача ёки 4,5 баравар ошди.
Ўзбекистон 10 ойда 106 та давлатдан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 40 % га ошган.
2022 йилнинг 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатладан бири — Қозоғистон.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида қўшни давлатларга 24,2 мингта телевизор экспорт қилган.
Ўзбекистон 10 ойда 18.6 минг тонна хурмо экспорт қилган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қўшни давлатларга 18,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.
Хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,9 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ташқи савдо ҳажми 15,2 фоизга ўсиб, $5,9 млрд.га етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,6 фоизини ташкил этди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт $2,5 млрд.ни (ўсиш 16,2 фоиз), импорти эса $3,4 млрд.ни (ўсиш 14,4 фоиз) ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади – 63%, қолган қисми: Қирғизистон – 17%, Туркманистон – 11% ва Тожикистон – 9%
И.Абдужабборов.