Болалар чизган расмлар асосида ажойиб кўйлаклар яратилмоқда


Икки фарзанднинг онаси Жейми Ньюберрида ажойиб ғоя пайдо бўлди: у қизи чизган расм асосида кўйлак тикиб берди. Бу кўйлак қизининг дугоналари ва уларнинг ота-оналарига жуда манзур бўлди ва Жейми бу кўпчиликка қизиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолди.

%d0%91%d0%be%d0%bb%d0%b0%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%87%d0%b8%d0%b7%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d1%80%d0%b0%d1%81%d0%bc%d0%bb%d0%b0%d1%80Эндиликда унинг унча катта бўлмаса-да, севимли бизнеси бор. Жейми «Буни чизиб бер»  (Picture this) компаниясига асос солди. У бу ерда ёрдамчилари билан бирга болалар ўйлаб топган ёрқин ранглардаги, ёқимли принтлар туширилган кўйлаклар тикиш билан шуғулланади. Компания ҳозирча фақат кўйлаклар тикиш билан банд, аммо келажакда хизматлар кўламини кенгайтиришга ваъда бермоқда.

Мана бу Жеймининг қизи чизган кўйлак сурати.

Кўйлак буюртма қилиш учун нима қилиш керак? Аввал сайтдан кўйлакнинг андозасини олиш керак, кейин эса фарзандингиз унга ўзи истаган расмларни чизади.

Тайёр расмни компания манзилига юбориш лозим. Икки ҳафтадан кейин эса кўйлак тайёр бўлади.

Ана шундай ноодатий тарзда болаларнинг орзулари амалга ошмоқда. Фарзандларингиз орзусига бефарқ бўлманг!