Инфографика: Фарғона ҳорижга қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилди?

Фарғона вилоятида ўтган ойларда узум, шафтоли сингари мевалар пишиб етилган. Бугунги кунда вилоят божхона бошқармаси “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

Мавзуга оид: Ўзбекистон 43,4 млн долларга тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди.

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 23,5 минг тонна 48 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 11 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилган.

Гилос экспорти

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларидан хорижий давлатларга қанча миқдорда гилос экспорт қилган ҳудудлар статистикаси.

Гилос экспорти_2

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп Қозоғистон, Россия, Қирғиз Республикасига гилос экспорт қилди. Шунингдек, яна 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.

Фарғонада қулупнай экспорти

Фарғона вилоятидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами қиймати 450 минг АҚШ доллари бўлган 153 тонна қулупнай экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт амалга оширилди.

Клупнай

Маълумот учун, 2020 йилда вилоятдан қиймати 225 минг АҚШ доллари бўлган 115 тонна қулупнайлар юқорида номлари санаб ўтилган давлатларга экспорт қилинган.

Олтиариқ узуми

Олтиариқ тумани нафақат юртимизда, балки кўплаб хорижий давлатларда ҳам ўзининг узумлари ва узумчилик мактаби билан яхши танилиб улгурган. Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олингани ҳам бежиз эмас.

Вилоятдаги 7 минг 834 гектар узум боғларидан 1 минг 498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153 минг 880 тонна узум ҳосилининг 43 минг 784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган.

Узум_small

Фарғонада узум экспорти бошланди

Узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 12,5 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 6,2 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 2,3 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.

Узум_1

Экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан дастлабки жорий йилда қиймати 232 минг АҚШ долларлик 220 тонна узум Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинди.

Шафтоли экспорти авжида

Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

Шафтоли экспорти

2020 йилда вилоятдан жами 15,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 минг 450 тонна шафтоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, ва Украина каби давлатларга экспорт қилинган.

Ўзбекистон беш ойда 291,6 млн долларга тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

Мева ва сабзавотлар экспорти

Экспорт қилиш бўйича ҳудудлар кесимида Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Экспортда етакчилар

Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар орасида Россия 255,4 миллион доллар билан биринчи ўринда.

Россияга энг кўп экспорт

И.Абдужабборов.